Ёшлар парламенти сайлови: Навоий вилоятидан 3 нафар номзод Республика босқичига тавсия этилди

10.02.2023, 16:10

Ёшлар парламенти сайлови: Навоий вилоятидан 3 нафар номзод Республика босқичига тавсия этилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сайловларнинг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу сайловнинг дастлабки туман ва шаҳарлардан фаол ёшларнинг ҳужжатлар топшириш жараёни бўлиб ўтди. Кейинги вилоят босқичида ёшларнинг иқтидори ва салоҳияти ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилмоқда.

Мазкур Ёшлар парламенти сайлови Навоий вилоятида ҳам низом талабларига мувофиқ шаффоф ва очиқ тарзда ташкил қилиняпти.

Вилоятда жами 123 нафар фаол ёшлар ҳужжат топширдилар. Туман-шаҳарларда партия фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати номзодлар орасидан ёшларнинг жамоатчилик орасида ўзининг ташаббускорлиги, сиёсий саводхонлиги, қўлга киритган ютуқлари, шуниндек, партия томонидан ташкил этилаётган турли тадбирлардаги фаол иштироки билан ажралиб турган  24 нафар ёш йигит-қизларни саралаб олдилар.

Ҳакамлар томонидан номзодларнинг сиёсий билимлари, фаолияти давомида эришган ютуқлари, шунингдек, партимизга даҳлдорлигига эътибор қаратилди. Узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг 3 нафар номзод саралашнинг республика босқичига тавсия этилди.

             O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+