Конституциямизда аҳоли саломатлигига оид нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда – O‘zLiDeP депутати

24.03.2023, 16:15

Конституциямизда аҳоли саломатлигига оид нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда – O‘zLiDeP депутати

O‘zLiDeP Наманган шаҳар кенгаши соғлиқни сақлаш бўлими билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон тараққиёти учун бирлашайлик” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Наманган шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Шокиржон Ҳайдаров, O‘zLiDeP Наманган шаҳар кенгаши аппарат раҳбари, депутат Соҳиба Гаффорова, вилоят адлия бўлими ходимлари Музаффар Мақсудов ва Ахрорбек Файзуллаев тадбир иштирокчиларини Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар билан таништиришди.

Таъкидланганидек, янгиланган Конституцияда аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Маълумот учун: жорий йилда “Кафолатланган хизматлар пакети” қайта кўриб чиқилиб, унда 20 турдаги касалликлар бўйича диагностика, даволаш ва профилактика хизматлари ҳажми тўлиқ қамраб олинади.

Кўп учрайдиган 20 турдаги касалликлар бўйича бирламчи бўғиндаги бепул анализ турлари – 15 тадан 25 тагача, текширувлар – 10 тадан 20 тагача, дорилар – 64 тадан 90 тага оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қоидалар янада такомиллаштирилди. Жумладан, давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратиши, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашиши, зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлаши мустаҳкамланди.

Тадбирда сўз олганлар барчани янги Ўзбекистон тараққиёти учун бирлашишга, бунинг учун эса референдумда фаол қатнашишга чақирди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    379
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+