Янги Ўзбекистон - суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат
31.03.2023, 15:58

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари ташаббуси билан Шароф Рашидов туман ҳудудида жойлашган ҳарбий гарнизонда янгиланаётган Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳарбий қисм зобит ва аскарлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёти, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат сифатида Ўзбекистон “суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат” эканлиги ҳамда ушбу принципиал қоидаларни ўзгартириш мумкин эмаслиги алоҳида белгилаб қўйилаётгани ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, Конституциявий қоидалар замирида мустақиллигимизни асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлаш, келажак авлодларга озод ва эркин Ватан қолдириш, халқ манфаатлари кўзланган ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмаслик, қонун ва адолат устуворлиги, инсонга эътибор ва ғамхўрлик каби муҳим қадриятлар мужассам бўлиб, улар давлатчиликнинг тамал тошлари сифатида мустаҳкамланмоқда.
Тадбир давомида инсон шаъни қадр топаётган юртимизда мустақиллик йилларида халқимиз қўлга киритган ютуқ ва муваффақиятларни асраш, тинчлик, осойишталикни мустаҳкамлаш, мамлакатимиз суверенитетини таъминлашда ҳарбийларга алоҳида масъулият юклатилгани айтиб ўтилди.
Ўз ўрнида ҳарбийларимиз ҳам 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда мамлакатимиз тараққиётини, халқимиз турмуш фаровонлигини янги босқичга олиб чиқишга мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиши кутилаётган Конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб овоз беришларини билдириб ўтдилар.
Зайниддин Эшқулов,
O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Сиёсий таълим ва депутатлик
гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Конституциядаги талай нормалар асосий электоратимиз манфаатларини ифодаламоқда
03.05.2023, 18:28
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда
28.04.2023, 15:04
-
Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг
28.04.2023, 11:45
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
Фикрингизни қолдиринг