Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир

06.04.2023, 16:42

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир

Фориш туманида "Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият" деб номланган Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари – Бозоргул Тўраева, Нодира Каримова, Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Муниса Холматова, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида сўзга чиққан депутатлар сўнгги олти-етти йилда рўй берган ва ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб борган ижобий ўзгаришлар мисолида республикамизда инсон давлат органларига эмас, балки давлат органлари инсонга хизмат қилиши лозим, деган ғоянинг аҳоли ҳаётида чуқур ўрин олаётгани ҳақида сўз юритдилар.

-  “Инсон қадри учун” тамойили Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шарт, - дейди халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Нодира Каримова. -  Шу боис, Конституция лойиҳасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти  аъзоси Муниса Холматова эса форишлик ёшларни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда Янгиланаётган Конституциямизни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирар экан, юртимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароит ва имкониятларга тўхталиб ўтди.

Ёш сиёсатчи ўз чиқишида “Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир”, - деб таъкидлади.

Оммавий тадбирда форишлик турли касб эгалари ҳам сўзга чиқиб, барчани 30 аперль куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирдилар.

Тадбир сўнгида пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорларнинг концерт дастури тадбирга ўзгача байрамона руҳ  бағишлади.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+