Аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилади

06.04.2023, 16:46

Аҳоли саломатлигига алоҳида эътибор қаратилади

О`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!” шиори остида Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли  клиникасининг катта  мажлислар залида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда О`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси Эркин Захидов,  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бош шифокори Дилдора Рустамова  ҳамда 400 нафардан ортиқ шифокорлар, партия фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда  сўзга чиққанлар асосий қонунимизда миллий соғлиқни сақлаш тизимини аҳоли саломатлигини сифат жиҳатидан яхшилашга хизмат қиладиган юксак малакали замонавий соҳага айлантириш масаласи ҳам, ҳеч шубҳасиз, тўғридан-тўғри амал қиладиган конституциявий қоида сифатида ўз ифодасини топгалигига алоҳида эътиборни қаратишди. Улар орасида алоҳида аҳамиятга молик бўлган яна бир муҳим масала кўтарилган бўлиб, бу масала соғлиқни сақлаш тизимининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, миллатимиз, халқимизнинг генофондини сақлашни конституциявий асосда алоҳида ҳимоя қилинадиган соҳага айлантириш билан боғлиқлигига аҳамият қаратилди.

Тадбир жараёнида иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Учрашув сўнгида барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақириб қолинди.

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    260
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+