Янги Конституция халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!

07.04.2023, 16:43

Янги Конституция халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими томонидан “Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази”да “Янги Конституция халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Холида Алимова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Негматова,  партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари Саида Умаралиева,  партия фаоллари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Сенатор ва депутатлар тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида  атрофлича тушунтириш бериб ўтдилар.

Таъкидланганидек, Қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш, дам олиш, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби ҳуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиради.

“Инсон қадри учун” тамойили Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шарт. Шу боис, Конституция лойиҳасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Тадбир сўнгида ташкилотчилар барча тиббиёт ходимларини  30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол қатнашишга чорладилар.

Зайниддин Эшқулов,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан

ишлаш бўлими мудири

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+