Фарзандларни баркамол вояга етказишда ота-оналарнинг мажбурияти янада мустаҳкамланмоқда

11.04.2023, 13:14

Фарзандларни баркамол вояга етказишда ота-оналарнинг мажбурияти янада мустаҳкамланмоқда

Бугун бутун юртимиз бўйлаб “Конституция меники, сеники, бизники. Конституция ўзимизники!” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

“Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида  Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тарғиботига бағишланган тадбирда Халқ депутатлари Самарқанд шаҳридаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд шаҳар бўлинмаси раҳбари Нигора Садинова, университет профессор ва ўқитувчилари, талаба ёшлар ва партия фаоллари  иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар, янгиланаётган Конституциянинг муҳим жиҳатлари, мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган янги қўшимчалар ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада фаровонлашига, инсон қадрини бунданда юксалишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

- Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида энди фарзандлар тарбияси билан бир қаторда, уларга таълим бериш, баркамол вояга етказиш ҳам ота - оналарнинг мажбурияти экани мустаҳкамланмоқда, - дейди “Ипак йўли”  халқаро туризм ва маданий мерос университети проректори, партия фаоли Ж. Элтазаров. - Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш эса давлатнинг асосий бурчи сифатида белгиланмоқда.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

Теглар
референдум
  • Кўрилди
    304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+