Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям
12.04.2023, 15:10
Шароф Рашидов туманидаги “Куёвбоши” МФЙда жойлашган Абдулла Қодирий номли Жиззах Давлат Педагогика университетининг математика ва физика факультетида ташкил этилган оммавий тадбир ана шундай номланди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда университетнинг профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этишди
Тадбирда сўз олган депутатлар таъкидлаб ўтганларидек, Янгиланаётган Конституциямизда таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти кенгайтирилади, ўқитувчилар конституциявий мақомга эга бўлади. Бу эса таълим соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвийлигига ҳуқуқий пойдевор яратади.
Бугунги кунда вилоятда Олий таълим даргоҳлари сони 5 тага етди. Жиззах Давлат педагогика институтига университет мақоми берилди.
- Олий таълим ташкилотларига академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади, - дейди Университетнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Беҳзод Номозов.
Яратилаётган бу шароитлар, имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшлар ҳам сўз олиб, ўз тенгдошларини 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирдилар.
Тадбир сўнгида таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.
Сирожиддин Ахматов,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Конституциядаги талай нормалар асосий электоратимиз манфаатларини ифодаламоқда
03.05.2023, 18:28
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда
28.04.2023, 15:04
-
Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг
28.04.2023, 11:45
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
Фикрингизни қолдиринг