Янги Конституция – менинг танловим
28.04.2023, 10:56

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида ташкил этилган тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари У. Зокирова ва Ж. Эргашев, маҳаллий кенгаш депутатлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.
– Юртбошимиз таъбири билан айтганда, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади, – деди кенгаш раиси Хуршидахон Халилова. – Мана шундай учрашувлар, очиқ мулоқотлар айни мақсадларимизни амалга оширишда катта имконият бермоқда.
Тадбирда иштирок этган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари Маркета Неквидова ва Антич Милошнинг фикрлари ҳам йиғилганларга катта қизиқиш уйғотди. Мулоқот қизғин савол-жавобларга уланиб кетди.
Муяссархон УМУРЗОҚОВА,
O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги Конституциядаги талай нормалар асосий электоратимиз манфаатларини ифодаламоқда
03.05.2023, 18:28
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Янгиланаётган бош қомусимизда ишбилармонлик муҳити янада яхшиланмоқда
28.04.2023, 15:04
-
Эртанги кунингизга бефарқ бўлманг, референдумда фаол иштирок этинг
28.04.2023, 11:45
-
“King garment textile” корхонаси раҳбари Гулрух Худойбердиева: “Имкониятлардан унумли фойдаланяпмиз”
28.04.2023, 11:38
Фикрингизни қолдиринг