Навоийда O‘zLiDePнинг ёшлар Форуми бўлиб ўтмоқда

08.08.2018, 12:55

Навоийда O‘zLiDePнинг ёшлар Форуми бўлиб ўтмоқда

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзуида ташкил этилган ёшлар Форуми бошланди.

Форумда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Навоий вилоят ҳокими Кобул Турсунов, партия вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари,  уюшмаган ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари қатнашмоқда.

Тадбирда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Президентимизнинг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони доирасида вилоятда амалга оширилаётган улкан ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилмоқда.

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган навоийлик Тўлқин Жумаев ўз лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиши учун вилоят ҳокими томонидан 10 миллион сўмлик мукофот пули билан тақдирланди.

Ёшлар Форуми давом этмоқда. 

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1978
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q. Eshqorayeva Navoiy viloyati, Uchquduq tumani2018-08-10 13:51:18

O'tkazilgan YOSHLAR FORUMI Uchquduqlik yoshlarni ham juda xursand qildi deb baralla ayta olaman. Buning uchun viloyat xodimlariga minnaddorchilik bildiraman. Ayniqsa YOSHLAR QANOTI bo'limiga!


Навоий вилояти Кенгаши Болиқул Юлдошев Хусанович2018-08-10 08:52:19

Ушбу Ёшлар форумида ёшларимизнинг берган саволларига вилоят ҳокими ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қумитаси раиси А.А.Ҳаитовларнинг билдирган жавоблари ёшларимизнинг тадбиркорликларини янада ривожланишига туртки бериши билан бир қаторда тижорат банклари томонидан берилган сертификатлар ёшларни тадбиркорликка янада кенг жалб этади. Бундай форимларни янада кўпроқ ташкил этиш лозим. Ишларингизга омад тилайман азиз партиядошлар......


М.Умаров O`zLiDeP Кармана туман бўлими аппарат рахбари2018-08-09 17:31:49

"Ёшлар келажагимиз" дастури асосида булиб утган "Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзусидаги ёшлар Форуми юқори савияда ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.


O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-08-09 17:10:15

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзуида ташкил этилган ёшлар Форуми қизиқарли ва кутаринки рухда утди. Бундай тадбирларнинг купроқ ташкил этилиши ёшларни партиямизга булган қизиқишини орттиради деб уйлайман.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа тумани ижрочи котиби2018-08-09 17:07:22

Партиямиз ашаббуси билан “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзусидаги ёшлар Форуми жуда юқори савияда ташкил этилганлиги, уларнинг эртанги кун мақсадлари учун хизмат қилиши ҳеч шубҳам йўқ. Ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат, ўз элим, ўз юртим, жон Ўзбекистоним, деб ғурурланиб яшаш руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, ҳар қандай шароитда мустақиллик йўлини, қадриятлар, миллий ва диний анъаналар ва урф-одатларни қадрлаш баробарида, барча миллат ва элатлар қадриятларини камситишга йўл қўймаслик, бундай хуружларга қарши кураш олиб бориш бу партиямизнинг улкан мақсадларидан бири эканлигини ва доимо ҳаракатдадир.


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-08-09 17:05:27

Навоий вилоятида "Ёшлар келажагимиз" дастури асосида булиб утган "Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзусидаги ёшлар Форуми юқори савияда ва кутаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Форумда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволарга тўлиқ жавоб олишди деб уйлайман.


Эшниёзов Муҳаммад, O`zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти аппарат раҳбари в.б2018-08-09 16:57:15

Очиқ мулоқотда Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қ.Б.Турсунов ва O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қумитаси раиси А.А.Хаитовларнинг иштироки- ёшлар томонидан кўтарилган муаммолар ва уларнинг таклифларини ўз жойида, аниқ ижро этилишига замин яратди. Форум доирасида вилоятнинг туман ва шаҳарларида ишсиз ёшлардан қарийб 200 нафари аниқ иш билан таъминланди, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар эса банк сертификатларини олишга эришилди.


Маматова Сарвиноз ЎзЛиДеП Хатирчи туман Кенгаши 2018-08-09 16:13:28

“Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзусидаги ёшлар Форуми юқори савияда ва кутаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Форумда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволарга тўлиқ жавоб олишди хамда ёшларни бандлигини таъминлашда ушбу форум ҳиссаси йуқори бўлди деб ўйлайман.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-09 09:11:59

Ёшларга эътибор-келажакка эътибор


А.Муротов O'zLiDeP Косон туман фаоли2018-08-08 16:47:57

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар!” мавзуида ташкил этилган ёшлар Форуми ишига омад тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+