“Ёшлар қаноти” – мамлакатимиз ёшларининг ишончли қанотидир!

05.10.2020, 15:04

“Ёшлар қаноти” – мамлакатимиз ёшларининг ишончли қанотидир!

O‘zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгашида 2209 нафар аъзолар жамланган  бўлиб, 44 та бошланғич партия ташкилотлари мавжуд. Партияга аъзоларнинг  900   нафардан ортиғини ёшлар ташкил этади. Бу ҳақда партиянинг Марғилон шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг навбатдаги конференциясида таъкидланди.

Ўтган бир йил  мобайнида Кенгашнинг  “Ёшлар  қаноти”  томонидан 60га яқин тадбирлар ташкил этилган бўлиб, уларда 2000 дан ортиқ ёшлар қамраб олингани эътироф этилди.

- Партиямиз томонидан “Депутат ва ёшлар” учрашуви ҳам доимо ташкил этилиб, унда ёшларнинг муаммоларига ечим изланади, таклиф ва ташаббуслари эса қўллаб-қувватланади, – деди конференцияда сўз олган партиянинг Марғилон шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Абдубанноб Маҳкамов. – Биргина, ўтган давр мобайнида партия кўмаги билан 20дан ортиқ ёшлар ўз тадбиркорликларини йўлга қўйдилар.

“Ёшлар қаноти” томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, шаҳар “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси  билан мунтазам равишда ҳамкорликда ишлар амалга оширилиб, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда. Бундан ташқари, партия томонидан ёш тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва унга амалий ечим топиш борасида Ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, бир қатор ишларни олиб бормоқда.

Ёшлар конференциясида "Ёшлар қаноти" Жамоатчилик Кенгашининг 9 нафардан иборат янги таркиби иштирокчилар томонидан тасдиқланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марғилон шаҳар Кенгаши раиси Шоҳистахон Маматбоева партиянинг Марғилон шаҳар Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича Жамоатчилик асосидаги ўринбосари этиб сайланди.

Вилоятда “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов Конференциялари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Жавоҳир ШАМСУДДИНОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши 

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири.

  • Кўрилди
    708
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+