Жиззахлик O‘zLiDeP фаоллари давлат Дастури лойиҳаси доирасида қирққа яқин таклиф билдиришди

16.01.2018, 18:49

Жиззахлик O‘zLiDeP фаоллари давлат Дастури лойиҳаси доирасида қирққа  яқин таклиф билдиришди

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳар бир йилга ном берилиб, унга асосан маълум бир масалага эътибор қаратилиши, шу асосда давлат Дастури қабул қилиниши хайрли анъанага айланди. Жорий йил юртимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинадиган   Давлат дастури лойиҳаси O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари, депутатлар ҳамда электорат вакиллари иштирокида қизғин муҳокама қилинди.

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида бўлиб ўтган ана шундай тадбирларнинг бирида  аҳоли ва партия электорати манфаатларига хизмат қилувчи қатор таклифлар билдирилди.

Жумладан, бир гуруҳ депутатлар ва фаолларимиз вилоят ва туман ҳокимликлари штат жадвалини қайта кўриб чиқиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, суд-тиббий экспертиза соҳасини такомиллаштириш, тиббий суғурта турларини ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида тиббий суғурта хизматларини ривожлантириш каби таклифлар билан иштирок этди.  

Шунингдек, ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таълим жараёнини амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш, бунинг учун ҳар бир касб-ҳунар коллежида тегишли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича ёрдамчи филиалларни ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Тадбир давомида давлат Дастури лойиҳасининг беш устувор йўналиши бўйича 40 га яқин таклифлар муҳокама этилди.

Мавзуга оид:

Хоразмлик O‘zLiDeP фаоллари тижорат банклари низомларини қайта кўриб чиқиш ҳамда Солиқ кодексини янада такомиллаштиришни таклиф этишмоқда

Давлат Дастури лойиҳасига O‘zLiDeP фаоллари томонидан юзга яқин таклифлар берилди

Андижонликлар давлат Дастури муҳокамасида “Мингтепа” археологик мероси базасида туризмни ривожлантириш, товарларни сотишда “Онлайн-бозор”лардан самарали фойдаланиш каби таклифлар билан қатнашди

Самарқандлик O‘zLiDeP фаоллари давлат Дастури муҳокамасида тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ва лизинг тизимини такомиллаштириш, бизнес марказларини ташкил этиш, тадбиркорларни ягона веб-сайтга бирлаштириш каби таклифлар билан иштирок этди

Наманганлик фаолларимизнинг таклифи: “мавсумий ишлаётган хотин-қизларнинг ойлик маошларидан солиқ олишда ва уюшмаган ёшларни ишга қабул қилган корхоналарга ягона ижтимоий тўловларни тўлашда имтиёз бериш”

O‘zLiDeP фаоллари Давлат дастури лойиҳасига ўз таклифларини билдирди

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1629
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+