Тошкент шаҳри

27.12.2021, 16:04
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгаши иш бошлади
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши қошида Фахрийлар Кенгашининг таъсис ...
24.12.2021, 17:10
ЎзМУ талаба қизлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан “Гендер тенглик асосида хотин ...
21.12.2021, 16:34
Депутат мактабнинг аълочи ўқувчиларини бадиий китоблар жамланмаси билан тақдирлади
Сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирок этиши мамлакатнинг демократик ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир. Бугун ёшлар ўз фикри ва ўз ...
20.12.2021, 16:48
Ёшларга тадбиркорликнинг сир-асрорлари ўргатилди
Сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирок этиши мамлакатнинг демократик ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир. Бугун ёшлар ўз фикри ва ўз ...
20.12.2021, 16:42
"Огаҳий ҳаёти ва ижоди - ёшлар тарбияси учун намуна” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик универститети билан ҳамкорликда улуғ мутафаккир, серқирра ижодкор Муҳаммад Ризо ...
17.12.2021, 15:55
Сергелида 40 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга мухтож аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш бўлими ҳамкорлигида ...
16.12.2021, 15:42
ЎзМУ талаба ёшлари билан мулоқот қилинди
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ...
07.12.2021, 15:23
Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ...
03.12.2021, 16:05
Бор меҳримиз сенга, болажон!
3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни. Шу муносабат билан ҳар йили декабрь ойининг ушбу санасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя ...
02.12.2021, 15:39
O'zLiDeP депутати ўзига ажратилган маблағ ҳисобидан 7 та болалар майдончаси қуриб берди
Хабарингиз бор, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига ҳудудлардаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш ...
Фазилов Равшан Абдулхайевич

Фазилов Равшан Абдулхайевич

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси.

1961 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1983 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Ихтисослиги – муҳандис-механик, иқтисодчи, хуқуқшунос. O‘zLiDeP аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 1983 йилда “Ўзбекхлопкомаш” ишлаб чиқариш бирлашмаси муҳандис-конструктор лавозимида бошлаган. 1987-1989 йилларда “Прогресс” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси бош мутахассиси, бош директор ўринбосари, 1989-1990 йилларда маҳаллий саноат Вазирлиги Бошқармаси бошлиғи муовини, бўлим бошлиғи, бош бошқарма бошлиғи муовини, 1990-2000 йилларда “Ўзрембыттехника” концерни бошқаруви раиси, бош директори, “Феруз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2000-2007 йилларда “K&N Ibrakom” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси менеджери, 2007-2011 йилларда “Феруз-Фемида” адвокатлик бюроси директори,  2012-2017 йилларда “IBRAKOM FZCO” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили лавозимларида ишлаган.

 2005-2014 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, 2017-2019  йилларда Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. 2019 йилдан Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2004-2020 йилларда жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси лавозимда фаолият юритган.

2015 йилдан  ҳозирги вақтга қадар “Feruz-servis” хусусий корхонаси директори, 2020 йилдан жамоатчилик асосида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй. 

Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19

Электрон почта: tsh@uzlidep.uz