O‘zLiDeP ёшлар учун “BAX TEXT OBOD” МЧЖда мастер-класс ташкил этди

23.05.2019, 15:12

O‘zLiDeP ёшлар учун “BAX TEXT OBOD” МЧЖда мастер-класс ташкил этди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Беруний туманидаги “BAX TEXT OBOD” МЧЖда ёшлар учун мастер класс ташкил этди.  

Дастлаб МЧЖ раҳбари Б.Хакимов иштирокчиларни корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништирди.

Б.Хакимовнинг айтишича, мазкур корхона Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “2017 — 2019 йилларда Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига янги иш ўринларини яратиш мақсадида ташкил этилган.  

“Аввалига банк кредит ҳисобига Хитойдан 12 дона трикотаж матосини тўқиш дастгохи, 190 дона тикув машиналари, бичиш, дазмоллаш, гул уйиш дастгоҳларини сотиб олдик. Кейинчалик Туркия давлатидан трафарет печат машинасини қўшимча дастгоҳлари билан сотиб олиш бўйича шартнома туздик. Агар тикув дастгоҳларини келтириб ўрнатсак, биринчи босқичда йилига 1 100 тонна хом трикотаж мато ва 1 200 000 дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўламиз”, – дейди тадбиркор. 

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги кунда хомашё ва айланма маблағ учун 4,5 млрд сўм миқдорида кредит олиш учун “Миллий банк” Тўрткўл филиалига керакли ҳужжатлар тақдим қилинган. Бу эса 5 млн. АҚШ долларидан ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва 360 та янги иш ўринларини яратиш имконини беради. 

Учрашув давомида ёшларга тадбиркорликни бошлаш ва маҳсулотнинг харидоргир бўлишида кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича зарур кўрсатмалар, тавсиялар берилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1217
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+